Ҳар ўнинчи америкалик Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши уруш қилган деб ҳисоблайди

Иккинчи Жаҳон уруши даврида холокост яҳудийларга қарши геноцид деган сўзни америкаликларнинг 63 % билади, 12 % бу сўзнинг маъносини умуман тушунмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Франциянинг қадимй социологик IFop компанияси 2020 йилдан 22-25 май кунлари Sputnik News учун АҚШ аҳолиси орасида сўров ўтказди. Сўровда 18 ёшдан ва ундан юқори 1 004 нафар респондент иштирок этди.

Огоҳлантиришсиз ҳужум қилишган: 79 йил олдин Улуғ Ватан уруши қандай бошланган

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, америкаликларнинг тахминан 11  фоизи Иккинчи жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши курашган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Sputnik.Мнения сўров маълумотларии тасдиқлайди.

77 фоиз ва 68 фоиз респондентлар 1941-45 йилларда Германия ва Япония – АҚШнинг ҳақиқий рақиби бўлган деган фикрни айтишди. Америкаликларнинг 5 % Америка Хитой билан уруш қилган деб ҳисоблайди.

Респондентларнинг 42 фоиз 8 май Европада Ғалаба куни (V-E Day) эканлигини билмайди ва 27 фоиз аҳоли бу саволга нотўғри жавоб берди.

Холокост Иккинчи Жаҳон уруши даврида яҳудийларга қарш геноцид бўлганини америкаликларнинг 63 фоизига маълум, 12 фоиз аҳоли бу сўзнинг маъносини умуман тушунмайди.

Sputnik - дунёнинг 90 дан ортиқ шаҳарларида ва интернетда рус, инглиз, француз ва бошқа тилларда аналог ва рақамли эшиттиришлар, 33 тилда мултимедиа мамлакатлари ва минтақавий интернет сайтларини бирлаштирган энг йирик халқаро оммавий ахборот воситаларидан бири.

Sputnik янгиликлар лентаси 24 соат давомида бутун дунё бўйлаб етакчи нашрларга инглиз, араб, испан, хитой ва форс тилларида маълумот тақдим этади.  

Sputnik ахборот ресурслари аудиторияси ойига 80 миллиондан ошади, ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони эса  20 миллиондан ошади.

Пекиндан Монтевидеогача ва Бишкекдан Кишинёвгача бутун дунёдаги 24 та таҳририят марказларида ўнлаб миллат мингдан ортиқ ходим ишлайди.

Sputnik “Россия сегодня” медиа гуруҳига киради. Sputnik бош офиси Москвада жойлашган.