Тошкент вилоятида ҳайдовчилардан 70 га яқин пичоқ ва бошқа жисмлар олиб қўйилди

Таъкидланишича, фуқароларнинг аксарияти гўёки “ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун” пичоқ олиб юрганлигини айтаётган бўлса, айримлари нима учун олиб юрганлигини изоҳлаб ҳам бера олмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида беш кунда ҳайдовчилардан 70 га яқин пичоқ ва бошқа турдаги жисмлар расмийлаштириб олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Андижонда йўловчи талашган ҳайдовчи шеригини пичоқлаб қўйди

Хабарда ёзилишича, вилоят ИИББ ЙПХ инспекторлари 5 кун давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида тадбир ўтказишган ва 500 га яқин автотранспорт воситаларини кўздан кечиришган.

Уларнинг 64 тасидан турли хил пичоқлар ва ўткир тиғли жисмлар борлиги аниқланган. Сўнгра белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар бўлимига топширилган.

Таъкидланишича, фуқароларнинг аксарияти гўёки “ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун” пичоқ олиб юрганлигини айтаётган бўлса, айримлари пичоқ ва жисмларни автомобилида нима учун олиб юрганлигини изоҳлаб ҳам бера олмайди.