Тошкент ҳокими мактабнинг олтин медалли ўқувчисига Spark совға қилди

Олмазор туманида истиқомат қилувчи Муштарий Раззоқова Ўзбекистон Миллий университетининг таэквондо факультетига талабалик сафига имтиҳонларсиз қабул қилинган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Пойтахтда 278-мактабнинг 11-синф битирувчиси  Раззоқова Муштарий Али қизи ўзининг ўқишда эришган ютуқлари ва аъло билимлари учун олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев томонидан Муштарийга  “Spark” русумли автомобиль совға қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг январь ойида Олмазор туманида истиқомат қилувчи Муштарий Раззоқова Ўзбекистон Миллий университетининг  таэквондо факультетига талабалик сафига имтиҳонларсиз  қабул қилинган эди.