Британияда ўқувчиларга ўз дафн маросимлари мавзусида иншо ёзиш топширилди

Мактаб ўқувчиларига ўз қабрлари устида қайси гулларни кўришни хоҳлашлари ва дафн маросими вақтида қандай мусиқа чалиниши кераклиги тўғрисидаги саволларга жавоб бериш таклиф қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Буюк Британиянинг Лестор шаҳрида авлиё Павел ҳузуридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиларига ўзларининг дафн маросимлари мавзусида иншо ёзиш вазифаси топширилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Тириклайин кўмилган эркак қабрдан мустақил чиқишга муваффақ бўлди

Болаларга ушбу маросимга оид саволлар бўлган анкета жўнатилган.

Мактаб ўқувчиларига ўз қабрлари устида қайси гулларни кўришни хоҳлашлари ва дафн маросими вақтида қандай мусиқа чалиниши кераклиги тўғрисидаги саволларга жавоб бериш таклиф қилинган. Қолаверса, ўқувчиларга улар дафн этилиши керак бўлган тобут дизайнини тасвирлаш таклиф қилинган.

Таълим муассаси аллақачон узр сўраган ва вазифа ўқувчиларга хатолик сабаб жўнатилганини тушунтирган.