ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Кеча 18 июн куни Сирдарё вилоятида бешта енгил автомобил тўқнашди деб хабар қилмоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Воқеа соат 10:20ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85-километрида содир бўлган. 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Каптива" автомобили унинг олдида ҳаракатланаётгн "Кобальт"ни ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлганда (қоидага хилоф равишда) йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи “Дамас”, “Кобальт” ва “Ауди-100” русумли автомашиналарга урилади.
ЙТҲ оқибатида “Дамас” автомобилида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган, “Кобальт” ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилардан яна бир бор амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига, қувиб ўтиш ва тезлик меъёрларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини эслатиб ўтган.