Шавкат Мирзиёев Назарбоевдан ҳол сўради

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевдан ҳол-аҳвол сўраб, унинг тез орада коронавирусдан тузалиб кетишига ишонч билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллади.

Мактубда Шавкат Мирзиёев элбошидан коронавирусга чалинганидан хавтотирда экани ва унинг тезроқ тузалиб кетишига ишонч билдирган. 

"Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир", - дейилган Ўзбекистон президенти мактубида. 

Эслатиб ўтамиз, 18 июн куни Қозоғистон президенти коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Айни дамда Назарбоев изоляция қилингани ва касаллик симптомсиз, енгил кўринишда ўтаётгани маълум.