ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Нефт нархи ўсиб бормоқда: ОПЕК+ вазирлик мониторинг қўмитасининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилиши, савдолар маълумотларига кўра, инвесторларни талабнинг тез тикланиши умиди билан илҳомлантирди.
Москва вақти билан 7:45 да Шимолий денгиз Brent нефт навининг август фьючерслари нархи 0,87 фоизга ўсди ва бир баррел учун 41,87 долларни ташкил қилди, WTI учун июл фьючерслари эса 0,98 фоизга кўтарилиб 39,22 долларни ташкил қилди.
Биринчи навбатда, бозорни Ироқ ва Қозоғистоннинг май ойидаги ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирилмай қолиб кетган қисмини қоплаш режалари қўллаб-қувватлади. Йиғилишнинг якуний коммюникеси лойиҳасида қайд этилишича, ўтган ойда ОПЕК+ битимига амал қилиш даражаси 87 фоизни ташкил этган.
ОПЕК+ янги келишувлари май ойидан икки ой давомида кунига 9,7 миллион баррел нефт қазиб олишнинг қисқартирилиши билан бошланди, 6 июн куни эса ушбу шарт июлгача узайтирилди. Кейинчалик, қазиб олишнинг қисқартириш ҳажми йил охиригача кунига 7,7 миллион баррелгача ва 2022 йил апрел охирига қадар 5,8 миллион баррелни ташкил этади.
“Бу ҳафта аниқ бўлдики, ҳар қандай иккинчи тўлқин ҳам ҳукуматларни кескин чораларга қайтишга мажбур қила олмайди”, - деди Блумберг аҳборот агентлигига Vanda Insights асосчиси Вандана Хари (Vandana Hari) ҳоним.
Унинг таъкидлашича, ОПЕК+ давлатларидан нефт етказиб беришни чеклаш ҳақида гап кетиши биланок бозор тинчланмоқда.