Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-19 Осиё чемпионати-2020 мусобақасига қуръа ташланди

Темур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Индонезия, Камбожа ва Эрон билан куч синашади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 2020 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.

Қуръа натижаларига кўра, U19 Ўзбекистон Индонезия, Камбоджа ва Эрон жамоалари билан биргаликда A гуруҳидан жой олди. Темур Кападзе шогирдлари дастлабки ўйинни 14 октябрь куни Эронга қарши ўтказади. 17 октябрда Камбоджага қарши баҳс бўлиб ўтса, Индонезияга қарши учрашув 20 октябрь кунига мўлжаллаган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-19 Осиё чемпионати-2020 мусобақасига қуръа ташланди

Мазкур мусобақа 14—31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Баҳслар Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларида ўтказилиши керак.

U19 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб, қуръадан кўнгли тўлганини айтди.