ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Қашқадарё вилоятида қўшмачилик билан шуғулланган аёлнинг кирдикорлари фош этилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Қарши шаҳрида яшовчи С.Г. ўзи яшаб турган хонадонида таниши С.М ва Х.С.нинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Бунинг эвазига 50 минг сўм олган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилган.
Аввалроқ Тошкентда массаж салони баҳонасида фоҳишахона очган икки шахс фош этилгани хабар қилинган эди.