Япония осмонида номаълум шар учиб ўтди - видео

Япония осмонида номаълум шар учиб ўтди. Объектнинг ўрганиш учун полиция унинг олдига вертолёт юборди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Япония осмонида номаълум шарсимон жисм пайдо бўлган. NHK телеканали хабарига асосан.

Куни кеча Мияги префектураси полициясига ва Сэндай маъмурий марказига шарсимон шаклидаги номаълум шар ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Полиция объект ўрганиш учун вертолёт юборди. Шар 1,5 километр баландликда учиши, унда иккита паррак ва паст қисмида крестсимон конструкция борлигини кўришган.

Транспорт вазирлиги ва Метеорология бошқармаси объектнинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Транспорт вазирлигининг Сендай департаменти,  одамлар гавжум бўлган ҳудудларда парвозлар амалга ошириш учун рухсатнома олиш кераклигини айтди, аммо бу бўйича ҳеч қандай ариза келиб тушмади.

Чоршанба куни кечқурун шар шарқ томон учиб кетди.