Россияда саратонни даволаш учун вирус синовдан ўтказилди

Олим таъкидлашича, бу дори кўкрак саратонига қарши восита сифатида таснифланади, аммо клиникаолди тадқиқотлар унинг саратоннинг бошқа турларига қарши ҳам самарадорлигини кўрсатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Оспа вакцинаси асосида саратон касаллигини даволаш учун яратилган вирус клиникаолди синовдан муваффақиятли ўтди ва инсон устидан синовга тайёрланмоқда, деди журналистларга Кимёвий биология ва фундаментал тиббиёт институти (ИХБФМ СО РАН) директори ўринбосари  Владимир Рихтер.

Россиялик олимлар саратон ҳужайраларини ўлдирувчи ДНК-наноробот яратишди

“Эндиликда препарат клиникаолди синовларидан муваффақиятли ўтди (ҳужайра моделлари ва ҳайвонлар устида - таҳр.) ва умид қиламанки, келаси ҳафта биз ҳужжатларни клиник синовларнинг биринчи босқичига рухсат олиш учун РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширамиз. Биринчи босқич - бу препаратнинг одамларга хавфсизлигини баҳолаш, у Санкт-Петербургда ўтказилади”, - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Владимир Рихтер таъкидлашича, клиник синовларнинг биринчи босқичи бир ярим йил вақт давом этиши мумкин.

Вирус оспа вакцинаси вируси негизида яратилган. Унинг геномидан юқумлигига жавоб берадиган иккита ген қирқиб чиқарилди. Кейин унга ушбу вируснинг онколитик фаоллигини оширадиган янги иккита ген қўштирилди. Вирус танага тушгач, ўсимта ҳужайрани топиб, унга юқтирилиб, унинг ичида кўпайишни бошлайди. Шу билан бирга, саратон ҳужайраларидан бошқа ҳеч қандай ҳужайрада у кўпайишга қодир эмас.

Ушбу ҳужайрада кўпайиши билан, бир томондан, бу ҳужайрани ўлдирадиган оқсилларни ишлаб чиқаришни бошлайди, бошқа томондан, бу ҳужайрада кўпайа бошлаб, қонга тушиб, бутун танага тарқала бошлайди, бошқа ўсимта ҳужайраларини излайди ва метастазаларни вайрон қилади.

Олим таъкидлашича, бу дори кўкрак саратонига қарши восита сифатида таснифланади, аммо клиникаолди тадқиқотлар унинг саратоннинг бошқа турларига қарши ҳам самарадорлигини кўрсатди.

Аввалроқ Sputnik  радиоси кенг тарқалган саратон турини олдини олиш усули топилганини хабар қилган эди.