Ўзбекистонда коронавирус: 18 июнь асосий хабарлари

Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 166 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Пандемия шароитида иқтисодга ким ёрдам беради?

Бир сутка давомида 92 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 23 нафари — карантин марказидаги (Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари — Қашқадарёда (5 нафари пойтахтдаги "Ўрикзор" бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаб, касаллик юқтирган шахс билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари — Тошкент вилояти, 1 нафари — Сирдарё ҳудудига кирган халқаро юк ташувчи ҳайдовчида, 1 нафари — пойтахтда аҳоли орасида қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  4166 нафар.

Айни пайтда 1545 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш сони нега кўпаймоқда

Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази вабо лабораторияси мудири Маъруфжон Мадаминов эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашишига қатор карантин чораларининг енгиллаштирилгани сабаб бўлди деб ҳисоблайди. Бир неча кун олдин қатор фаолиятларга рухсат берилди ва транспорт ҳаракати ўз ишини бошлади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, 50 фоиздан 70 фоизгача коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати хориждан чартер рейс билан олиб келинган ва карантин марказидаги фуқароларда аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида коронавирус аниқланди

Вирусологнинг тўлиқ изоҳи.

Тожикистонга парвозлар

Тожикистон 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан халқаро авиақатновларни қайта тиклайди.

Тожикистоннинг “Ховар” Миллий ахборот агентлиги хабар қилишича, республика штаби қарорига мувофиқ, 1 июлдан Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари йўналишлари бўйича халқаро авиақатновлар очиқ бўлади. Барча йўловчилар саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари шарт.

Терговчи ва ВМ ходимида коронавирус

Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида; “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида; Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида; Миробод туманида яшовчи фуқарода; Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида; Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида; Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода; Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг 188 та давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 8,3 миллиондан ошди, 448 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШ (2,1 млн), Бразилия (955 минг), Россия (552 минг).