Нурсултон Назарбоев коронавирус юқтириб олди

Қозоғистонинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди. Ҳозирда у ўзини ўзи яккалаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Нурсултон Назарбоев коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда унинг расмий сайти хабар қилди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб олди

“Ҳозирда Қозоғистоннинг биринчи президенти ўзини ўзи яккалаган. Афсуски, Элбошининг коронавирус инфекциясига топширган сўнгги тести мусбат чиқди. Хавотирланишга ўрин йўқ”, - дейилган хабарда.

Нурсултон Назарбоев уйдан туриб ишлашни давом эттирмоқда.

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 15 877 та ҳолат қайд этилган. Беморларнинг 9629 нафари тузалиб кетган. Вирусдан 100 та ўлим ҳолати кузатилган.