Болалардаги COVID-19 нинг асосий аломатлари маълум қилинди

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ота-оналарига қараганда болаларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли камроқ ва аломатлари бошқача кўринишда бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Иситмалаб қалтираш, кучли йўтал, диарея ва қайт қилиш болалардаги COVID-19 нинг асосий аломатларидир, деб ёзади PLoS Medicine нашри немис олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб.

Исроилда коронавирусни ўлдирадиган ҳимоя воситаси ихтиро қилинди

Тадқиқотчилар Хитой ғарбидаги тўртта шифохонасидан олинган маълумотларни ўрганиб чиқишди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, касалланган болаларнинг 76 фоизида иситмалаб қалтираш бўлган, катталарда эса бу аломат фақат 44 фоизда кузатилган.

Кучли йўтал болаларнинг 62 фоизида, 12 фоизида эса қусиш билан диарея кузатилган. Ўпка билан боғлиқ муаммолар кейинчалик пайдо бўлган.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар ота-оналар болаларига қараганда касалликка кўпроқ чалинишганини кузатишган.

Жорий маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга 8,3 миллион киши чалинган. 4 миллиондан ортиқ одам тузалди, қарийб 450 минг киши вафот этди.