Сурхондарёда ҳашаматли тўй оммавий карантин билан тугади

Сурхондарёда тўйдан сўнг 200дан ортиқ фуқаро карантинга олинди. Ундан ташқари Термиз, Денов, Шўрчи ва Мизробот, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида карантин чоралари қатъийлаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Сурхондарёда белгиланган эҳтиёт чораларига амал қилинмагани туфайли 4000дан ортиқ фуқаро карантинга олинган. Бу ҳақида вилоят ҳокими Тўра Боболов маҳаллий телевидение орқали чиқишида хабар қилган.

Сурхондарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқоро карантинга олинди.

Ундан ташқари Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган бемор ходим ишга чиқиб, ҳамкасабларига коронавирус инфекциясининг юқишига сабабчи бўлган.Корхонада шахсий ҳимоя воситалариан фойдаланилмагани, ўзаро масофа сақланмагани туфайли 300дан ортиқ фуқаро карантинга олинган. 

Шу тариқа ҳозирда вилоятда жами 4118 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 298 нафари тиббиёт муассасаларида, 678 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда, 3142 нафари эса ўз уйларида кузатувда бўлиб турибди.

"Энг ёмони, бу касаллик аҳоли орасида аниқланаяпди. Улар касалликни айнан қаерда юқтирганлигини,  касаллик манбаини аниқлашимизнинг имкони қийин бўлмаяпти.<...> Коронавирус инфекциясини биргалашиб, карантин қоидаларига сўзсиз амал қилган ҳолда ҳаракат қилмасак ҳеч қачон енга олмаймиз. Термиз, Денов, Музработ, Шўрчи, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида ҳам карантин талабларини қатъийлаштирамиз", - дейди Болболов. 

Эпидемия бошидан буён Ўзбекистонда жами 5 638 та коронавирус ҳолати аниқланган. Улардан 19 нафари вафот этган, 4096 нафари тузалиб кетган.