Россия Су-27 қирувчилари АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолишди

Болтиқ денгизи устида Россия Су-27 қирувчилари АҚШнинг В-52Н бомбардимончисини ва НАТО давлатлари разведка авиация самолётларини тўхтатиб қолишди.
Sputnik

Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, 2020 йил 15 июнда Ғарбий Ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими АҚШ ҲҲКнинг В-52H стратегик бомбардимончилари ва хорижий давлатларнинг разведка самолётларини Болтиқ денгизининг нейтрал сувлари устида парвози аниқланди ва улар Россия қирувчилари томонидан кузатиб борилди.

Россия давлат чегарасини бузиш ҳолатлари кузатилмади, Су-27 самолётининг ҳаракатлари халқаро қоидаларга мувофиқ амалга оширилди.