Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Буюк Британияда COVID-19ни даволашда дексаметазонни клиник синовлар натижаларини "илмий ютуқ" деб атади. Оксфордда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, бу яллиғланишга қарши дори сунъий нафар олдириш ускунасига уланган COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлимини 35 фоизга, кислород оладиган беморларда эса 20 фоизга камайтиради.
Гебрейесуснинг бу баёнотига жавобан Миср Коронавирус билан курашиш илмий қўмитаси раҳбари Ҳуссам Ҳосни жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, мисрлик шифокорлар дексаметазонни COVID-19 ижобий натижалари аломатларини даволашда Буюк Британияда ушбу дори рўйхатдан ўтганини эълон қилишидан олдин ҳам қўллашган.
Россия фанлар академияси академиги, Роспотребнадзорнинг Эпидемиология илмий-тадқиқот институти бўлими бошлиғи Вадим Покровскийнинг сўзларига кўра, инглизларнинг ютуқлари катта аҳамиятга эга эмас.
“Коронавирус инфекциясининг оғир ҳолатларида тананинг реакцияси сифатида ҳаддан ташқари яллиғланиш жараёнлари катта рол ўйнайди. Дексаметазон бошқа кўплаб дорилар сингари яллиғланишга қарши воситадир. Шунинг учун парацетамол ҳақида ушбу инфекцияни даволаш воситаси сифатида гапирилган эди, у худди шу гуруҳга тегишли”, - деди Покровский Sputnik радиоси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, британияликларнинг ютуғи шундаки, улар тўғри олиб борилган клиник тадқиқотда дексаметазоннинг самарадорлигини намойиш эта олишган ва бу оғир беморларда ўлим хавфини маълум фоизга камайтираётганини исботлай олишган.
"Касалликнинг енгил ва ўртача шаклларида уни ишлатишдан маъно йўқ", - деди Россия фанлар академиясининг академиги.
Шунингдек, у Россияда дексаметазон бир неча ўн йиллар давомида юқумли касалликларда ҳаддан ташқари яллиғланиш мавжуд бўлган ҳолатларда ишлатилаётганини айтиб берди.
Шу билан бирга, Покровский ушбу дори бир қатор қўшимча таъсирларга эга эканлигини таъкидлади.
“Уни узоқ вақт давомида ишлатиб бўлмайди, чунки у ОИТСни эслатувчи иммунитет танқислигини келтириб чиқариши мумкин, - деди академик. - Дорихонага югуриб дарҳол ушбу дорини сотиб олишнинг кераги йўқ, унинг қўшимча таъсирлари жуда кўп. Биз уни доим фақат ўта оғир ҳолатларда ишлатамиз. Коронавирус инфекциясининг оғир шакллари ҳам шу жумладан”.