Исроилда коронавирусни ўлдирадиган ҳимоя воситаси ихтиро қилинди

Технион университети тадқиқот гуруҳи раҳбарининг таъкидлашича, коронавирусни йўқ қилиш учун атиги 30 дақиқа вақт керак бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Исроиллик олимлар коронавирусни юқори ҳарорат ёрдамида йўқ қиладиган кўп маротабали юз ниқобини ихтиро қилишди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Тожикистонда “Антиковид-19” малҳам ишлаб чиқарилди

Технион университети тадқиқот гуруҳи раҳбари, профессор Яира Эйн-Элининг таъкидлашича, коронавирусни йўқ қилиш учун атиги 30 дақиқа вақт керак бўлади.

Ниқобда USB-порт мавжуд. У орқали смартфонники каби қувват манбаига уланса бўлади. Кейин ниқоб 70 даражагача исийди, бу эса коронавирусни йўқ қилиш имконини беради. Дезинфекциядан олдин ҳимоя воситасини ечиш керак.

Ниқобнинг прототипи кўриниши худди клапанли респиратор каби - юзда ушлаб туриш учун резина тасмалар бор. Маҳсулотни ишлаб чиқариш муҳокама қилинмоқда. Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, қурилманинг нархи стандарт ниқобнинг нархидан атиги 1 долларга қимматроқ бўлади.