200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 1 июлдан муомаладан чиқарилади

Эски намунадаги ушбу пуллар 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 2020 йил 1 июлдан муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Марказий банкнинг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан:

- 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;

- 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 1 июлдан муомаладан чиқарилади

Эски намунадаги ушбу пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 2020 йил 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.