Ўзини ўзи банд қилганларга 300 миллиард сўм кредит ажратилади

Молия вазирлиги тадбиркорликни бошлаётган ишсиз фуқарога 3 ой мобайнида бино-иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия бериш тизимини жорий этиши керак.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Марказий банк ўзини ўзи банд қилган шахслар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 300 миллиард сўм кредит ажратади. Бу Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ўзини ўзи банд қилганлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кўпаяди - рўйхат

Бундан ташқари, Молия вазирлигига тадбиркорликни бошлаётган ишсиз фуқарога 3 ой мобайнида бино-иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда хизмат кўрсатиш лойиҳалари учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион доллар ёки 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинди. Бу маблағлар ҳам давлат, ҳам хусусий банклар орқали ажратилади ва кредит ставкаси 15 фоиздан ошмайди.