Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда тақиққа тушдими - Маданият вазирлиги жавоби

Сўнгги кунларда интернет тармоғида хонанданинг лицензияси бекор қилингани ва клипларини телевидение орқали намойиш этиш тақиқлангани ҳақида миш-мишлар муҳокама қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Маданият вазирлиги Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг лицензияси олиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарларнинг барчаси асоссиз эканлигини маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ахборот хизмати ушбу хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлайди. Ю.Усмонова ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва унинг ижодий фаолиятида ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган”, - дейилган вазирлик хабарида.

Аввалроқ интернет ва ижтимоий тармоқларда Юлдуз Усмонованинг лицензияси бекор қилинганлиги, ҳамда хонанда ижросидаги қўшиқлар телеканалар эфирларидан олиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.