Олимлар COVIDнинг диабетга кутилмаган таъсирини аниқладилар

Британия ва Австралия олимлари COVID-19 ва диабет бир-бирининг салбий оқибатларини кучайтириши мумкинлигини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Олимлар коронавирус инфекцияси беморларда диабет кучайишига олиб келишини аниқладилар. Ушбу ҳақидаги тадқиқот New England Journal of Medicine нашрида чоп этилди.

Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?

Лондон Қироллик коллежи, Мельбурн университети ва бошқа муассасаларнинг бир гуруҳ олимлари COVID-19 ва диабет ўртасидаги икки томонлама боғлиқликни аниқладилар. Статистик маълумотларга кўра, бир томондан, диабет коронавирус касаллиги оғирлашишига олиб келади. COVID-19дан вафот этган беморларнинг 20-30 % диабетиклар бўлган.

Иккинчидан, коронавирус илгари диабет билан касалланмаган одамларда унинг қўзғалиши ва баъзи ҳолларда жиддий эндокрин ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирус ҳужайраларга кириб боришида кўмаклашувчи АCЕ-2 оқсили, глюкоза метаболизмига масъул органларга ҳам таъсир қилади.

Ўзбекистонда қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

Шу билан бирга, бир қатор саволлар, шу жумладан, COVID-19дан даволангандан кейин глюкоза метаболизмидаги ўзгаришлар сақланиб қоладими ёки “ковид”ли беморларда пайдо бўлувчи диабет мутлақо янги касалликми ёки илгари маълум бўлган иккита турга оидми деган саволлар очиқлигича қолмоқда.

Ушбу муаммоларнинг ечимини излаш доирасида мутахассислар коронавирус инфекцияси билан боғлиқ диабет билан оғриган беморларнинг СOVIDiab Registry глобал реестрини яратдилар.

Март ойи охирида Sputnik  радиоси Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай одамлар коронавирусга энг кўп мойиллиги ҳақида хабар қилган эди.