Нефт урушида АҚШ Россияга қандай ёрдам берди?

Дунёда барча нефт ишлаб чиқарувчилар харидорсиз қолган вақтда, АҚШ Россиядан одатдагидан икки баравар кўпрок - 9 миллион баррел нефт харид қилди.
Sputnik

Нима учун АҚШ, ҳатто бозор ҳаддан ташқари тўлган ҳолатда ҳам, Россия нефтисиз ишлай олмайди, бу ҳақда РИА Новости мухбири Максим Рубченко материалида.

Рекорд даражадаги ҳарид

Marinetraffic ва Vesselfinder навигация порталларининг маълумотларига кўра, ҳозирда Россия нефти билан тўлдирилган ўнта танкер Америка қирғоқларига яқинлашмоқда: саккизтаси Уст-Лугадан ва иккитаси Новороссийскдан.

Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

Уларнинг барчаси Aframax синфига тааллуқли бўлиб, бортига 900 минг баррелгача олади. Шундай қилиб, ойнинг охирига келиб, АҚШ бизнинг Urals навимизнинг тўққиз миллион баррелигача олади - бу тўққиз йил ичидаги рекорддир.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводлари Ғарбий Техас ва сланец конларида ишлаб чиқариладиган енгил нефтда ишлай олмайди. Ушбу корхоналар олтингугуртли навларга мўлжалланган, шунинг учун енгил нефтни илгари Венесуэлада сотиб олинган оғир нефт билан аралаштириш керак.

Аммо ўтган йилнинг январ ойида Доналд Трамп Каракасга қарши санкцияларни жорий этди. Натижада, Венесуэла нефтининг экспорти 32 фоизга, кунига 1,001 миллион баррелгача қисқарди. Бу ҳажмнинг катта қисмини Хитой сотиб олади, Мексика кўрфази ва Шарқий соҳилдаги нефтни қайта ишлаш заводлари олдида эса тўхташ истиқболлари пайдо бўлди.

Саудия Арабистони ва Россия нефть экспертларини қаттиқ хафа қилди

Фалокатнинг олдини олиш учун америкаликлар эътиборини бизнинг Urals-га қаратди. Ўтган йилнинг кузида, Россия АҚШга энергия манбаларини экспорт қилиш бўйича Мексика ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, Канададан кейин иккинчи бўлди.

Кутилмаган жойдан

Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ апрел ойида Urals  нархлари 12 долларгача тушганида, ҳаридларни кескин ошириш учун нефт нархларининг пасайишидан фойдаланди. Бироқ, Россия ҳам фойдада қолди.

Март ойидаги ОПЕК+ йиғилишининг муваффақиятсизлигидан сўнг, Саудия Арабистони бозорларни арзон нефт билан тўлдириб “Москванинг муросасизлиги учун жазолашга” қарор қилди. Ар-Риёд "максимал ишлаб чиқариш сиёсати"га ўтди: ҳукумат “Saudi Aramco”га экспортни учдан бир қисмига - кунига 9,7 дан 12,3 млн баррелгача ошириш топшириғини берди.

Бир вақтнинг ўзида саудияликлар Россиянинг мавқеига путур етказиш мақсадида, Европа бозоридаги нарҳларни тушира бошлади: улар Brent нави жорий биржа нархидан 10,25 долларга арзонлаштирилган хом ашёни таклиф қилди. Натижада, нефт нархлари қулашидан ташқари, дунёдаги нефт омборлари тўлиб кетди.

Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Март ойининг охирида сотувчилар, Европада ҳатто ўта паст нархларда ҳам Россия нефти учун харидор топа олишмади. Россияда нефть захираларини тўлиб кетиши ва қудуқларни тўхтатиш истиқболлари деярли рўёбга чиқадиганга ўҳшаб қолди.

Саудияликлар томонидан бошланган нархлар урушининг кескин давридан енгил ўтиб олишда нефтчиларимизга америкаликлар ёрдам берди. Қудуқларни тўхтатишга ҳожат қолмади. Бундан ташқари, апрел ойининг охирига келиб талабнинг ўсиши туфайли, Urals жаҳон бозорида кўп йиллар давомида биринчи марта Brent-га қараганда қимматроқ нархларда сотилди.

Яққол ғолиб

Натижада Россия нефт урушидан энг кам зарарлар билан чиқди. Асосийси, қудуқларнинг ёпилишига йўл қўйилмади, бинобарин АҚШда эса, Baker Hughes маълумотига кўра, фаол нефт бурғалаш қурилмалари сони йил бошидан деярли 70% га қисқарди: 677 дан 206 гача (5 июн маълумотлари). Бу 2008-2009 йиллардаги глобал инқироздан кейинги энг паст кўрсаткич.

Саудияликларга келсак, улар демпинг учун катта зарар тўлашларига тўғри келди. "Биз замонавий тарихда мисли кўрилмаган жиддий инқирозни бошдан кечирмоқдамиз, - деди май ойида Қироллик молия вазири Муҳаммад ал-Жадаан. - Нефт бозорида юзага келган муаммолар шунчалар даромадларнинг қисқариши ва давлат маблағларига шундай босимнинг пайдо бўлишига олиб келди-ки, буни ўрта ва  узоқ муддатли истиқболда мақроиқтисодиётга зарар етказмасдан енгиш қийин".

Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

1 июн куни Саудия молия вазирлиги давлат молиясини салкам 30 миллиард долларлик оптималлаштириш дастурини бошлади. Камбағалларга тўланадиган яшаш минимум тўлови бекор қилинди, ҚҚС уч баравар оширилди - 5 фоиздан 15 фоизгача.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, июл ойида Россия нефтига талаб ўсишда давом этади. Биринчидан, ОПЕК+ иштирокчилари мавжуд ишлаб чиқариш чекловларини август ойигача узайтирдилар, бу аксарият мамлакатларда асосан оғир, аҳамияти камроқ нефт навлари ҳисобига таъминланади.

Иккинчидан, карантин бекор қилингани сари, дизел ёқилғисига талаб бензинга нисбатан тезроқ ўсади. Оғир навлар эса айнан кўпроқ дизел ёқилғисини беради.

Шу вақтнинг ўзида, Urals котировкалари шу ҳафтада бир баррел учун 42,4 доллардан ошди ва бу йил федерал бюджетда белгиланган даражага етди. Яъни, Россия ўзининг асосий рақобатчиларидан фарқли ўлароқ, нефт уруши сабабли йўқотишларини тиклаб олмоқда.