Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон мудофаа вазирига икки ўринбосар, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғига ўринбосар тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Президентнинг тегишли ҳужжатларига асосан:

Алишер Нарбаев ҳамда Заирджон Базарбаев Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Бунга қадар Алишер Нарбаев Қуролли Кучлар Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони, Заирджан Базарбаев эса Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Фаррух Зиябаев Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари – Оператив бош бошқармаси бошлиғи;

Фарходжон Шерматов Қуролли Кучлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони;

Абдулла Ҳамраев Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи лавозимларига тайинланди.