Москвада полициячиларни ким ўққа тутгани маълум бўлди

Москвада Ингушетия фуқароси полициячиларга қарата ўқ узди. Оқибатда икки полиция ходими ва унинг ўзи яраланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Кеча 15 июн куни Москвадаги Ленинский проспект кўчасида қуролланган фуқаро полициячиларга қарата ўт очган эди ва полициячилар ўқидан ўзи ҳам яраланган эди. РИА Новости хабарига асосан. 

"Бугун ўқ узган фуқаро ингушетиялик экани маълум бўлди. У Назранлик 1995 йилда туғилган Ратмир Галаев экан", дейилган хабарида. 

Кеча, Ленинский проспект кўчасида полиция ходимлари йўл-қоидасини бузган такси ҳайдовчисини тўхтатишади. Шу вақт пиёда келаётган фуқаро уларга қарата тўппончадан ўқ узади. Бир полициячи оғир ярадор бўлди. Иккинчиси жиноятчига қарата жавобан ўз узади ва уни ярадор қилади. 

Айни дамда яраланган полиция чилар ва жиноятчи касалхонага ётқизилган. Жиноят иши қўзғатилган. Пойтахт прокурори томонидан вазият назорат остига олинган.