Кубатбек Боронов Қирғизистон бош вазири вазифасини бажаради

Кубатбек Боронов 2018 йилдан буён Қирғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Қирғизистон парламентининг кўпчилик коалицияси Кубатбек Боронов номзодини мамлакат бош вазири лавозимига маъқуллади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар қилмоқда.

Қирғизистон бош вазири истеъфо берди

Унинг номзодини ёқлаб барча депутатлар овоз берган.

Боронов 2018 йилдан буён Қирғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 2011-2018 йиллар давомида фавқулодда вазиятлар вазири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфога чиқишини маълум қилган эди. У истеъфосини радиочастоталарни сотишдаги коррупция ҳақидаги жиноий иш бўйича терговга босим ўтказишда айбланмаслик билан изоҳлаган.