Коронавирус туфайли тест саволлари осонлаштирилди

Ушбу ўқув йилида эпидемиолгик вазият туфайли абитуриентларга кириш имтиҳонларида қатор енгилликлар яртилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Бу йил абитуриентлар учун олийгоҳларга кириш имтиҳонлари осонлаштирилади. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев хабар қилди. 

“Бу йил саволлар таркибига ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Одатда 30 та савол қуйидагича тақсимланган, яъни 6 та оддий, 18 та ўрта ва 6 та мураккаб. Бу йилги тестларда оддий саволлар 3 тага кўпайтирилди, мураккаб саволлар эса 3 тага камайтирилди. Яъни абитуриентга 9 та оддий, 18 та ўрта, 3 та мураккаб савол тушади”, - деди Бош вазир ўринбосари.

Маълумот учун 2020-2021 ўқув йилида COVID-19 эпидемияси туфайли абитуриентлар кириш имтиҳонларига етарли даражада тайёргарлик кўришга имкони бўлмаган. Шу сабабли кириш имтиҳонларидан умумий бўлим саволлари олиб ташланади ва фақат ихтисослигига хос 2та фандан тест саволлари қолдирилади. 

Ундан ташқари, эпидемиологик вазият туфайли, кириш имтиҳонлари вақтида  бир неча юз кишини узоқ вақт давомида аудиторияда олиб ўтириш эхавфли бўлиши мумкин. Шу сабабли имтиҳон вақтини ҳам қисқартириш режалаштирилган. 

Шунингдек, абитуриентлар кириш имтиҳонлари ҳужжатларини Ягона дарча ёки ДТМ расмий веб сайти орқали онлайн топшириши белгиланган.