Ғалаба паради: Хитой ҳарбийлари Москвага янги Y-20 самолётида учиб келишди

Хитойнинг Y-20 ҳарбий самолёти илк бор Россияга учиб келди. Хитой ҳарбий самолёти Ғалаба парадида иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Хитой ҳарбийлари Ғалаба парадида иштирок этиш учун Москвага келишди.

Песков: Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади

Хитой ҳарбий ҳаво кучларининг Y-20 ҳарбий самолёти илк бор Россияга учиб келди. Бу самолёт Ғалаба парадида Қизил майдон олдидан учиб ўтади.

Самолёт 13 июнь куни Шереметьево аэропортига қўнди. Борт Россия Федерациясига 105 кишилик фахрий қоровулни олиб келди.

Хитой Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, бу русумдаги самолёт илк бор Хитойдан Москвага учиб келди. Самолёт узоқ масофага парвозларни амалга ошириш имкониятига эга эканлигини кўрсатди.