Бу йил имтиёзли абитуриентлар сони ва тоифаси кўпайди

Янги ўқув йилида кириш имтиҳонлари осонлаштирилиши билан бир қаторда, имтиёзли тоифага кирувчи абитуриентлар сони ва тоифалари оширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. 2020-2021 ўқув йилида етти тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида давлат грантлари ажратилади, деб хабар қилди бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев АОКАда бўлиб ўтган брифингда.

Коронавирус туфайли тест саволлари осонлаштирилди

Ушбу тофадаги абитуриентлар қаторига ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар, қуролли кучлар ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар ва Сўх тумани битирувчилари киритилди. 

Беҳзод Мусаев айтишига қараганда янги ўқув йилида имтиёзли шартларда давлат гранти асосида жами 8694та ўрин ажратилаётган. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 5 мингга яқин бўлган. Шунингдек 2020-2021 ўқув йилида имтиёзли тоифалар қаторига 3та янги тоифа киритилган.

Бу йил имтиёзли абитуриентлар сони ва тоифаси кўпайди