АҚШ “Витязь” сув ости аппаратининг Мариана чуқурлигига шўнғишини кузатишга уринди

Америка крейсери ва разведка самолётлари Россиянинг “Витязь” учувчисиз аппаратининг Мариана чуқурлигига шўнғишини кузатишга уринишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Америка крейсери ва разведка самолётлари Россиянинг “Витязь” учувчисиз аппаратининг Мариана чуқурлигига шўнғишини кузатишга уринишди, деб хабар берди "Звезда" каналига "Рубин" Денгиз техникаси марказий конструкторлик бюроси ва Истиқболли тадқиқотлар жамғармаси вакиллари.

Нефт урушида АҚШ Россияга қандай ёрдам берди?

Бюро бош мутахассиси Роман Соколов таъкидлагашича, крейсер аппарат позицияда жойлашиши бошланганидан кўп вақт ўтмай пайдо бўлди. Ўз навбатида “Витязь-Д” лойиҳаси раҳбари Сергей Лопсарьнинг сўзларига кўра, "Посейдон" самолёти кунига икки марта учувчисиз аппарат чуқурликка тушурилган  “Фотий Крылов” буксирини айланиб учиб ўтарди.

Телеканал шўнғиш жойидан узоқ бўлмаган жойда суратга олинган Америка крейсери ва самолётлари тасвирларни намойиш қилди. Шу билан бирга, “Звезда” таъкидлашича, АҚШ суратга ва видеога олишга бироз кечикди.

“Улар пайдо бўлган вақтга келиб “Витязь” аллақачон сувга туширилиб бўлган эди”, - деб маълум қилди телеканал.

Май ойида Россиянинг автоном учувчисиз “Витязь-Д” сув ости аппарати биринчи марта Мариана чуқурлиги тубига шўнғиди ва 10028 метр чуқурликни қайд этди. Истиқболли тадқиқотлар фондида таъкидлашганидек, “Витязь” Жаҳон океанининг энг чуқур нуқтасига етиб борган бу турдаги биринчи қурилма бўлди. Бу ҳудудда ишлаган Япониянинг Kaiko ва Американинг Nereus аппаратларидан фарқли ўлароқ, “Витязь-Д” сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ автоном ишлайди.