Ўзбекистонда доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳафта доллар, евро ва рублда арзонлашиш кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 16 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 1,29 сўмга арзонашиб, 10 151,90 сўмни ташкил қилди. Таъкидлаш жоизки, доллар охирги марта май ойи ўртасида арзонлашган эди.

Ўзбекистонда доллар курси тушди

Евронинг расмий курси ҳам тушган. Бу ҳафта 31,91 сўмга арзонлашиб, 11 424,95 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам пасайиш кузатилган. Рубль 2,56 сўмга арзонлашиб, 145,39 cўмни ташкил қилди.