Ўзбекистонда карантин 1 августга қадар узайтирилди

Рухсат берилган тадбиркорлик субъектларида коронавирус аниқланса, шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон халқаро парвозларни тикламоқда: кимларга мамлакатдан чиқишга рухсат берилди

Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этиши шарт.

Коронавирус аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланади.