Ўзбекистон халқаро парвозларни тикламоқда: кимларга мамлакатдан чиқишга рухсат берилди

Жорий йилнинг 15 июнидан айрим тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириш ва чиқишга рухсат берилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Республика махсус комиссияси қарори билан ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистондан чиқишга рухсат берилди. Бунда авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

Жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга:

Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқишга рухсат берилди:

  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
  • инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;
  • даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;
  • хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;
  • Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон  фуқаролари;