Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб олди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биратнов касалхонага ётқизилди. Унда коронавирус аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биратнов коронавирус юқтириб олди ва у касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

“Дўстлар, афсуски, менинг коронавирусга топширган сўнгги тестим мусбат чиққани ҳақидаги нохуш хабарни маълум қилишга мажбурман. Афсуски, бу аломатсиз шакли эмас, шунинг учун мен инфекция касалхонасига ётқизилдим”, - дея ёзган Қозоғистон ССВ раҳбари.

Сурхондарёга коронавирус қайтди: Ўзбекистонда аниқланган ҳолат 5000 тага яқинлашмоқда

Вазир қозоғистонликларга мурожаат қилиб, улардан “шахсий карантин” ва шифокорлар тавсияларига риоя қилишни илтимос қилган.

“Агар сиз илк аломатларни сезсангиз: бемадорлик, бош оғриғи, томоқ қичиши, ҳарорат – зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг!”, - дея таъкидлаган Биртанов.

Қозоғистонда жами 14 496 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган.  9 056 нафар бемор тузалиб кетган. 73 та ўлим ҳолати қайд этилган.