ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар ўртасида поездлар қатновига рухсат берилди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар ўртасида қуйидаги поездлар қатновига рухсат берилди:
Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.
Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.
Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.
Автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчи тиббий ниқобдан фойдаланмаслиги мумкин.