Путин илк бор АҚШдаги тартибсизликларга муносабат билдирди

Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, АҚШдаги вазият чуқур ички инқирознинг намоён бўлишидир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция ходими айби сабаб вафот этганидан сўнг бошланган оммавий норозилик намойишларига муносабат билдирди. Журналист Павел Зарубин Россия етакчисининг “Москва. Кремль. Путин” кўрсатувида берган интервьюси парчасини Instagram саҳифасига жойлади.

“Мен АҚШда ёки бошқа мамлакатларда содир бўлган воқеаларга жуда эҳтиёткорлик муносабат билдиришга ёки умуман муносабат билдирмасликка ҳаракат қиламан. У ерда содир бўлган воқеалар – бу қандайдир чуқур ички инқирознинг намоён бўлиши. Аслида, биз буни анчадан буён кузатмоқдамиз. Амалдаги президентнинг ҳокимият тепасига келган вақтдан буён, у ғалаба қозонгандан буён, демократик усул билан яққол равишда ғалаба қозонди. Ютқазган томон унинг қонунийлигини шубҳа остига қўйиш учун ҳар хил чўпчаклар ўйлаб топди”, - деди Путин.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Павел Зарубин (@zarubinreporter)

Россия президенти уни Дональд Трампнинг фармойишига айрим штатлар губернаторларининг муносабати ҳайрон қолдирганини қўшимча қилди.

“Демократия нима дегани? Бу халқ ҳокимияти, бу тўғри. Лекин агар халқ олий органларни сайласа, халқ ваколати берилган ҳукуматнинг олий органлари ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мамлакат аҳолисининг аксарият қисми манфаатларини кафолатлайдиган тарзда йўлга қўйиш ҳуқуқига эга. У ердачи? Президент деяпти: “Буни мана бундай ва шундай қилиш керак”, маҳаллий губернаторлар эса дейди: “Бор тошингни тер”, - дея таъкидлади Путин.

Эслатиб ўтамиз, афроамерикалик Жорж Флойд май ойи охирида Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олиниш вақтида ишлатилган қўполликдан сўнг вафот этди. Унинг ўлими нафақат Қўшма Штатларда, балки бошқа мамлакатларда хам норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Американинг кўплаб йирик шаҳарларида намойишлар тартибсизликлар ва талон-тарожга айланиб кетди. Оммавий норозилик бошлангандан сўнг Дональд Трамп штат губернаторларидан Миллий гвардияни киритишни талаб қилди, аммо қатор минтақа раҳбарлари буни ижро этишдан бош тортди.