“Толибон” зарбаси: афғон блокпостига қилинган ҳужум оқибатида 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

“Толибон” жангарилари мамлакатнинг марказий қисмидаги Гор провинциясида хавфсизлик хизмати постига ҳужум қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. “Толибон”* жангарилари мамлакатнинг марказий қисмидаги Гор провинциясида хавфсизлик хизмати постига ҳужум қилишди. Бунинг оқибатида 7 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Tolo News телеканали хабар қилди.

Ҳужум жума куни, кечқурун Пасабанд уездида амалга оширилди.

Афғонистонда бирданига 900 нафар "Толибон" аъзолари озод қилинди

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати Рамазон ҳайитининг биринчи кунида "Толибон" радикал ҳаракатининг бирданига 900 аъзосини  озод қилганди.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан мамлакатнинг қишлоқ жойларида муҳим ҳудудни эгаллаб олиб, йирик шаҳарлар босиб олишга ўтган “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд. Шунингдек, мамлакатда "Ислом давлати"* террорчилик гуруҳининг таъсири кучайган.

Афғонистон миллий мудофааси ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб қўшма аксилтеррор операцияларини ўтказмоқдалар.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.