Россия ИИВ мигрантлар орасида жиноятлар сони камайганлигини маълум қилди

Қотилликлар сони 20 %га, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ҳолатлари - 1,8 %га, талончилик - 2,9 %га, босқинчилик - 12,7 %га камайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россияда май ойида мигрантлар ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 10,9 фоизга кам жиноят содир этишди, деди Ирина Волк, Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили.

Россия мигрантлар федерацияси иш берувчиларга мурожаат қилди - видео

"Бир қатор экспертларнинг ҳадиксирашига қарамай, чеклов чоралари шароитида мигрантлар жиноий фаоллиги ошгани йўқ. Унга тескари тенденция давом этмоқда. Май ойида хорижий фуқаролар бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан 10,9 фоизга кам жиноят содир этишди", - деди Волк.

Унинг сўзларига кўра, қотилликлар сони 20 %га, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ҳолатлари - 1,8 %га, талончилик - 2,9 %га, босқинчилик - 12,7 %га камайди.