Алишер Курманов Украинага элчи этиб тайинланди

Алишер Курманов Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. 2020 йил 13 июн куни Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди.

У аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.