Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4900дан ошди, 16 бемор оғир аҳволда

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар 4901 нафарга етди. Айни вақтда 16 нафар бемор оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Карантиндагилар орасида вирус аниқланди, 16 нафар бемор оғир аҳволда.

Ўзбекистонда коронавирус: 6 июнь асосий хабарлари

13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4901 нафарга етди. 

Карантин марказидаги янги беморлар: 22 нафари — коронавирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари — хориждан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган.

Ҳозирда даволанаётган 1124 нафар беморнинг 14 нафари — оғир, 2 нафари — ўта оғир аҳволда.