Нефролог буйрак касалликларининг олдини олиш бўйича тавсияларни берди

Шифокор-нефролог Евгений Шилов буйрак касалликларининг олдини олиш чоралар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Шифокор-нефролог Евгений Шилов сурункали буйрак касалликларини қандай олдини олиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини айтди. РИА Новости хабарига асосан. 

Кимларга музқаймоқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бунинг учун мунтазам равишда қон босими ва ундаги шакар миқдорини назорат қилиш, шунингдек, ортиқча вазн бўлмаслигини кузатиб бориш керак.

Бундан ташқари, инсон жисмоний фаол бўлиши, чекмаслик ва спиртли ичимликларга ружу қўймаслик, тўғри овқатланиш керак, деди Шилов.

Шифокор дори-дармонларни пала-партиш, шифокор рухсатисиз қабул қилмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди, чунки уларнинг кўпчилиги нефротоксик таъсирга эга.

Шунингдек, у сурункали буйрак касалликларининг асосий сабаби цивилизация касалликлари: 2-тоифа диабет, гипертензия, метаболик синдром, сийдик-тош касаллиги.

Шиловнинг сўзларига кўра, инсон ёши ҳам таъсир қилади: ёш  қанчалик катта бўлса, унинг буйраклари ҳолати ёмонлашади, бу сурункали касалликларнинг тўпланиши билан боғлиқ.