"Ўзбекконцерт" раҳбари ўзгарди

Ўзбекконцертда Абдуқаҳҳоров Одилжон ўрнига Джамалдинов Алишер раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Кеча 10 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати. 

Йиғилишда 2017 йилдан буён “Ўзбекконцерт”га раҳбарлик қилиб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Джамалдинов Алишер Худайбердиевич вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Джамалдинов Алишер Худайбердиевич 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг шарқ мусиқаси факультетини тамомлаган.

"Ўзбекконцерт" раҳбари ўзгарди

Меҳнат фаолияти давомида 2013-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган, хусусан Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фидокорона меҳнат қилган.

А.Джамалдинов 2018 йилдан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ижодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.