Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга навбатдаги парвоз амалга оширилди

Пандемия бошидан буён Санкт-Петербургдаги Бош консулликка ёрдам сўраб мурожаат қилган мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанига қайтарилди. Биринчи навбатда катта ёшли фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар олиб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Айни дамда Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон бош консулхонаси томонидан фуқароларини ватаннига олиб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда, деб хабар қилда Sputnik мухбири.

"Март ойининг охиридан бошлаб Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга 7та эвакуация рейси амалга оширилди. Консулликка мингга яқин одам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Кексалар, ёш болали аёллар, ҳомиладор аёллар биринчи навбатда жўнатилмоқда", - дейилади маълумотда. 

Бош консулхона хабарига кўра, кейинги эвакуация парвози икки ҳафтадан кейин амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланган вақтдан буён Ўзбекистон бутун дунё мамлакатларидан 16 мингдан ортиқ фуқароларни олиб чиқди, жумладан Россиядан 10,7 мингдан кўпроқ кишилар чартер рейсларда ватанига қайтарилди.