Наманганда 1200 ўринли карантин шаҳарчаси қуриб битказилди

Наманган вилоятида карантин шаҳарчаси қуриб битказилди, унинг ёнидан 150 ўринли шифохона ҳам қурилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди, деб хабар қилмоқда Наманган вилояти коронавирус бўйича штаби.

Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда (карантин ҳудуди ва шифохонанинг умумий майдони 16 гектарни ташкил этади) барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди, - дейилган хабарда.

Наманганда 1200 ўринли карантин шаҳарчаси қуриб битказилди

Контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган.

Наманганда 1200 ўринли карантин шаҳарчаси қуриб битказилди

Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган. Бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. Ҳозирда 270 нафар муҳандис ва қурувчи, 20 дан ортиқ техника билан икки сменада иш ташкил этилган.

Наманганда 1200 ўринли карантин шаҳарчаси қуриб битказилди