АҚШ сиёсий кучлари тартибсизликлардан қандай фойдаланмоқда

АҚШда полиция мамлакатни қамраб олган хаосни бартараф қила олмаяпти. Шу вақтларда "қоратанлиларнинг ҳаёти аҳамиятга эга" шиори АҚШдан четга чиқди.
Sputnik

Кўплаб юлдузлар ва машҳур инсонлар намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда. Европа, Лотин америка давлатларида ҳатто Яқин Шарқда ҳам акциялар ўтказилди.

Митинглар полиция билан тўқнашувсиз ўтмаяпти. АҚШнинг ўзида тартибсизликларда ўнлаб киши ҳалок бўлди, юзлаб киши жароҳат олди, минглаб киши ҳибсга олинди.

Дональд Трамп губернаторларга протестларни бостириш ҳақида топшириқ берди. Агар тартиб ўрнатилмаса, у штатларга қўшин киритиш билан таҳдид қилди.