Қозоғистонликлар май ойида энг кўп Ravon Nexia харид қилишди

Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди. Май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

UzAuto Motors Беларусда Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлади

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 сотилган.

Бундан ташқари, Ravon русуми Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан буён UzAuto Motors Қозоғистонда автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошлади.