Кимларга музқаймоқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди

Жазирама иссиқда музқаймоқдан воз кечган маъқул, чунки унинг ҳаддан ташқари истеъмоли оғиз бўшлиғингиз ва томоғингизни ўта совутиб юбориши мумкин - Михаил Гинзбург.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Жазирама иссиқда музқаймоқдан воз кечган маъқул, чунки унинг ҳаддан ташқари истеъмоли оғиз бўшлиғингиз ва томоғингизни ўта совутиб юбориши мумкин, диетолог-шифокор Михаил Гинзбургнинг “360” телеканалига айтган сўзларини РИА Новости келтиради.

Барвақт қаришга олиб келувчи маҳсулотлар - олимлар тадқиқоти

Унинг тушунтиришича, ёзда одамлар музқаймоқни ширин таъми учун эмас, балки унинг совуғини ҳис қилиш учун афзал кўришади. Улар порциялар ҳажмига эътибор бермайди-да, уларни тезда еб қўйишади, шу орқали соғлиғига хавф туғдирадилар.

"Бу ушбу ҳудудларнинг (оғиз бўшлиғи ва томоқ - таҳр.) вирусли инфекцияга, хусусан, коронавирус инфекциясига мойиллигини оширади", - дейди телеканал суҳбатдоши.

Шифокор, музқаймоқ таркибида шакар ва трансёғлар борлигини ва бу вазн ошишига олиб келишини, шунингдек атеросклерознинг ривожланишига ёрдам беришини қўшимча қилди.

Гинзбург, салқинлаш учун хона ҳароратидаги тоза сувни ичишни маслаҳат берди. У ширин ва газли ичимликлар чанқоқни қондира олмаслигини таъкидлади - фақат сув.

"Яна ўрмон меваларидан тайёрланган морсларни ичишингиз мумкин, иложи бўлса шакарсиз", - деди у.

Диетологнинг таъкидлашича, иссиқ об-ҳавони қулай ўтказиш учун бош кийимлари ва енгил кийим кийиш, қуёшда юришни чеклаш ва пиёда сайрларда сояда юриш керак.