Песков: Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига келади. Бу ҳақда РИА Новости Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Москва МДҲ давлатлари етакчиларига Ғалаба парадига таклифномаларни янгилайди

“Бизда Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондан ҳамда Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетиядан иштирок этиш (Ғалаба парадида – таҳр.) тасдиғи бор”, - деди Песков.

Шунингдек, у қатор давлат раҳбари таклифнома олгани ва Россия уларнинг иштирок этиш тасдиғини кутаётганини таъкидлаган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати бу ҳақда эълон қилмаган.

Россия президенти коронавирус пандемияси сабаб қолдирилган Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад 24 июнь куни ўтказилишини эълон қилди. Дмитрий Песков Москвадаги Ғалаба парадига аввало МДҲ етакчилари таклиф этилишини маълум қилган эди.