Келишмовчилик бартараф этилди: Дўстум маршал унвонига лойиқми?

Президент Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида Абдул-Рашид Дўстумга маршал унвонини бериш борасида тортишув бартараф этилгани маълум қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Келиб чиқиши ўзбек бўлган генерал, Абдул-Рашид Дўстумга маршал унвонини беришига шубҳа йўқ эди, бу ҳақда Sputnik Тожикистон’га Дўстумнинг матбуот котиби Башир Аҳмад маълум қилди.

Афғонистоннинг бардошли генерали – Абдул-Рашид Дўстумнинг таржимаи ҳоли

"Бу аллақачон имзоланган шартноманинг шартидир. Ҳозир маросимни кутмоқдамиз, у Афғонистондаги президент саройида бўлади, генерал унвонни олиш учун Шибаргандан Кобулга келади", - деди Башир Аҳмад.

Шу кунларда афғон ОАВлари Ғани ва Абдуллоҳ ўртасида генерал Дўстумга маршал унвонини бериш масаласида тортишув юзага келгани ҳақида хабар қилишди.

Таъкидланишича, президент Ғани Дўстумга "Фахрий маршал" унвонини бериш тўғрисида буйруқ чиқармоқчи эди, аммо Абдуллоҳ "фахрий" сўзининг киритилишига қарши чиқди.

Имзоланиш маросимида қатнашган Абдуллоҳ жамоаси аъзоси, "Осиёнинг юраги" ташкилоти раҳбари Муҳибулло Нури Sputnik Тожикистон’га келишмовчилик борлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, президент бундай матн билан фармонга имзо чекмоқчи бўлганида, Абдуллоҳнинг эътирозига сабаб бўлди.

"Фахрий маршал маршалнинг маоши, имтиёзлари ва ваколатларидан фойдалана олмайди. Аммо келишувга биноан генерал Дўстум афғон қуролли кучларининг ҳақиқий ва амалдаги маршали бўлади. Доктор Абдуллоҳ бу ҳақда Ғани билан гаплашди ва қисқа мунозарадан сўнг генерал Дўстумга маршал унвонини бериш тўғрисида фармон имзоланди". - деди Муҳибулло Нури.

17 май куни Президент Ашраф Ғани ва Афғонистон Олий Миллий Кенгаши раҳбари Абдуллоҳ Абдуллоҳ томонидан имзоланган Сиёсий Битимнинг еттинчи хатбошига биноан Абдул-Рашид Дўстумга Маршал ҳарбий унвони берилди. Келишувга биноан, Дўстум президентнинг буйруғига биноан Афғонистоннинг Олий давлат кенгаши ва миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси этиб тайинланди.

Ўтган йил сентябр ойида Афғонистонда бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин сиёсий битим имзоланди. Ушбу сайловларда Афғонистондаги ўзбек диаспораси раҳбари Абдул Рашид Дўстум Абдуллоҳ Абдуллоҳни қўллаб-қувватлади.