Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дори COVID-19га қарши 78% самарадорлик кўрсатди

Ўзбекистон-Хитой технопаркида ишлаб чиқилган дори дори воситаси коронавирусга қарши 78 % самарадорлик кўрсатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "Рутан" дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. Бу ҳақида Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги хабар қилмоқда. 

"9 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопаркида ишлаб чиқилган 19 500 дона «Рутан» дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди", - дейилган хабарда.  

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти томонидан томонидан яратилган гриппга қарши оригинал "Рутан" дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Шунингдек, 11 мингта ўрам "Рутан" дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дори COVID-19га қарши 78% самарадорлик кўрсатди

Биоорганик кимё институти маълумотига  кўра, "Рутан" дори воситасини Ўзбекистон-Хитой тиббий технопаркида 2018 йил охирида ишлаб чиқариш бошланган. Ушбу дори грипп вирусининг А-Н3N2, H1N1, В (01), В 03) штаммларига қарши самарадор восита ҳисобланади. Ушбу дори инсон организмида альфа, бета ва гамма интерферонлар ишлаб чиқаришни оширади ва организмда вирус кўпайишига тўсқинлик қилади. Дори  воситаси 6 ёшдан катта болалар ва катталар учун қўлланилиши мумкин.

Россиядаги биринчи коронавирусга қарши дори маъқулланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилган Ўзбек-Хитой илмий-технологик паркига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 300 та иш ўрни ташкил этилган. Ушбу марказда шарқ табобатининг асрлар давомида синовдан ўтган даволаш услублари, ҳам ғарб тиббиётининг илғор натижаларидан фойдаланилади.

Бугунги кунда технопаркда 8 хил кўринишдаги (таблеткалар, капсулалар, суюқ кўринишдаги ва бошқа) дори воситалар ишлаб чиқарилмоқда. Завод юқори халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва GMP (Good Manufacturing Practic) талабларига мос.